ЛОЙИҲА РАХБАРИ
Юсупова Камола Нуриддиновна 1987 йил 11 декабрда Тошкент шаҳри, зиёли оиласида туғилган. 2010 йилда Абдулла Қодирий номидаги Тошкент Давлат Маданият институтининг Кутубхона ахборот фаолияти бошқаруви (Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик) таълим йўналишини бакалавр босқичини, 2016 йил Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Касб таълими йўналиши (Ахборот кутубхона тизимлари) мутахассислиги бўйича магистратура боқичини тамомлаган. 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети Ахборот ресурс маркази етакчи кутубхоначиси, библиографи 2016-2020 йилларда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти “Бошқарувда ахборот технологиялари” кафедра катта ўқитувчиси 2020 йилдан ҳозирги вақтгача Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълимининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти таянч докторанти Юсупова Камола Нуриддиновна малакавий имтиҳонлардан ихтисослик фанидан 86 балл, чет тили фанидан 80 баллга топширган. Қўшимча имтихонлари “Педагогика назарияси ва тарихи-78”, “Педагогик технология ва педагогик маҳорат-80”, Педагогик фикрлар тарихи-86”балларга топширган“